Жаҳон | 09:27 / 25.05.2018
32093
2 дақиқада ўқилади

«Исталган вақтда ва исталган шаклда». КХДР баёнот берди

Фото: Getty Images

Шимолий Корея ТИВ раҳбари ўринбосари Ким Ке Гваннинг маълум қилишича, КХДР ҳамон АҚШ билан муносабатларни яхшилаш тарафдори ва Америка расмийлари билан учрашувни исталган вақтда ҳамда исталган шаклда ўтказишга тайёр. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар берди.

«Биз АҚШ билан музокаралар столига ўтиришга тўла тайёр эканимизни билдирамиз. Масалаларни исталган вақтда ва исталган шаклда ҳал этишга бутунлай тайёрмиз», - дея Ким Ге Гваннинг сўзларини келтиради агентлик.

Амалдорнинг таъкидлашича, саммитни бир томонлама бекор қилиш Шимолий Корея ҳукуматини Қўшма Штатлар билан муносабатларни яхшилаш учун барча саъй-ҳаракатларни кўрганлик юзасидан фикр юритишга ундади.

«Бизнинг бутун дунё ва Корея ярим оролида тинчлик ҳамда барқарорлик учун барча нарсани қилишга бўлган интилишимиз ўзгаришсиз қолади, ҳамда биз АҚШга ўз қарорини қайта кўриб чиқиш учун вақт ва имконият беришга тайёрмиз», - дея хулоса қилган Ким Ге Гван.

Аввалроқ, Трамп твиттердаги саҳифасида Ким Чен Ин билан учрашувни бекор қилишга мажбур бўлгани ҳақида ёзганди. Оқ уй расмий позициясига кўра, Шимолий Корея ҳукумати музокаралар ўтказишни хоҳласа, сиёсий баёнотларини сал юмшатиши керак.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал КХДРда ядровий полигон бузиб ташлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид