Ўзбекистон | 18:22 / 09.08.2018
31536
2 дақиқада ўқилади

Президент аҳолидан чиқиндилар бўйича тўловларни МИБ томонидан йиғиш ҳақида топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори натижасида илгари бошқарувчиси ва эгаси бўлмаган мазкур соҳада ягона тизим шаклланди. 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида ташкил қилинган “Тоза ҳудуд” корхоналари жорий йилнинг етти ойида 49 миллиард сўм даромад олишга эришди. Жойларда чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари қурилмоқда. Йил охиригача аҳолини чиқинди ташиш хизмати билан қамраб олиш даражаси 62 фоизга етказилиши кутилмоқда.

Бироқ мазкур йўналишдаги ишлар ҳали етарли эмаслиги, яна қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши зарурлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аҳолини чиқинди ташиш хизмати билан 100 фоиз қамраб олиш учун яна 500та махсус техника сотиб олиш, соҳада давлат-хусусий шериклик йўналишини кенг жорий этиш, аҳолидан тўловларни Мажбурий ижро бюроси томонидан йиғиш бўйича топшириқлар берилди.  

Мавзуга оид