Жаҳон | 18:10 / 14.03.2018
14447
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия россиялик 23 дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади

Фото: AP

Буюк Британия россиялик 23 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда бош вазир Тереза Мэй парламентдаги эшитувлар давомида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Британияга Скрипаль иши бўйича ишонч туғдира оладиган жавоб тақдим этмаган.

Шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Тошкент вақти билан соат 00.00да Скрипаль иши бўйича очиқ йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Буюк Британиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси хабар берган.

Еврокомиссия эса келаси ҳафтада собиқ разведкачининг заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиши мумкин. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Дональд Туск маълум қилди.

The Independent нашрининг ҳукуматдаги манбага асосан хабар беришича, Мэй Россияга «иқтисодий уруш» ҳам эълон қилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон билан суҳбат чоғида Буюк Британиянинг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланишида Россия изи бор эканига оид хавотирларини тўла қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид