Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ҳиндистонга 1 млрд долларлик маҳсулот етказиб беради
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўзбек маҳсулотларини ушбу мамлакатга етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Остонада бўлиб ўтган Остона саммити доирасида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан музокаралар ўтказган эди.
Ғаниев, Ўзбекистон телеканалига берган интервьюсида мазкур музокаралар натижасини изоҳлар экан, томонлар 1 млрд доллардан ортиқ минерал ўғитлар, табиий уран, дуккакли донлар, сархил ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, мис, ноёб ва бошқа турдаги рангли металлар, электротехника, кабель, пахта толаси маҳсулотларини етказиб беришга келишиб олганини таъкидлади.
Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазирларининг қайд этишларича, мамлакатлар инвестиция, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳиятга эга.
Ғаниевга кўра, Ўзбекистон ва Ҳиндистон дори-дармонлар ишлаб чиқариш ва тиббий хизматни яхшилаш борасида ҳамкорлик қилиш, ипакни қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, икки давлат ахборот технологиялари, хусусан дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик қилади.
Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
08:20 / 20.05.2026