Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apex Development Mirabad Square лойиҳасининг иккинчи лоти учун сотувни бошлади
Mirabad Square — Миробод туманининг қоқ марказида “шаҳар ичида шаҳар” концепцияси асосида барпо этилаётган, майдони 13,73 гектарни ташкил этувчи премиум тоифадаги Mixed-Use мавзе ҳисобланади. Лойиҳа ўз ичига муаллифлик архитектурасига эга 7 та ноёб резиденцияни ҳамда қулай ҳаёт, меҳнат ва дам олиш учун шахсий экотизимни бирлаштиради.
Фото: Apex Development
Mirabad Square ҳудудида қуйидагилар кўзда тутилган:
— халқаро мактаб ва болалар боғчаси;
— майдони 4 800 м² бўлган фитнес ҳудуди;
— A ва B классига мансуб 4 та бизнес-марказ;
— премиум тоифадаги клиника;
— майдони 2,6 гектар бўлган жамоат сайилгоҳ-боғи;
— шопинг-авеню.
Лойиҳа ҳудудининг 35% гача бўлган қисми кўкаламзорлаштирилган майдонлардан иборат бўлиб, бу қулай ва махфий шаҳар муҳитини яратади.

Mirabad Square вақтни, юқори даражадаги хизматни ва яқин масофадаги пухта ўйланган инфратузилмани қадрлайдиган инсонлар учун яратилган.
Янги ҳаёт даражаси ўзининг Apex Service бошқарув компанияси, резидентлар учун мобил илова, консьерж хизмати, меҳмонхона даражасидаги лобби ва drop-off ҳудудлари билан таъминланади.

Лойиҳанинг биринчи лоти — Mirabad Towers резиденцияси ўзининг юқори инвестицион салоҳиятини тасдиқлади: сотувлар бошланганидан буён ўтган 7 ой ичида хонадонларнинг 81 фоизи сотилди, нархлар эса 35 фоизгача ошди.

Бугун Apex Development компанияси иккинчи лот — Regent Park резиденцияси сотувларини бошламоқда.
25 май куни ҳамкорлар ва таклиф этилган меҳмонлар учун ёпиқ тадбир бўлиб ўтди. Унда Apex Development компанияси бош директори Шухрат Шамсутдинов Regent Park концепцияси ҳамда янги лотнинг асосий афзалликларини тақдим этди.

Тадбирнинг махсус меҳмони — марказий хиёбон-боғ лойиҳаси концепциясини ишлаб чиққан халқаро L.BURO архитектура студиясининг асосчиси ва бош меъмори Пётр Лари бўлди.
Regent Park’нинг асосий афзалликлари:
— ҳар бир хонадонда Daikin марказий кондиционерлаш тизими;
— конвекторли иситиш тизими;
— панорамали ойналар;
— Philips ақлли эшик қулфлари;
— резидентлар учун шахсий инфратузилма;
— 4 314 м² майдонга эга, ҳар фаслга мос ҳовли-боғ.

Резиденциянинг бевосита яқинида халқаро мактаб ва болалар боғчасини ўз ичига олган таълим кластери жойлашади.
Mirabad Square лойиҳасининг иккинчи лоти учун сотувлар бошланган. Ҳозирги босқичда харидорлар премиум тоифадаги кўчмас мулкни энг қулай — бошланғич сотув шартлари асосида харид қилиш имкониятига эга.
APEX BANK билан ҳамкорликда 60 ойгача муддатга мўлжалланган фоизсиз бўлиб тўлаш дастури мавжуд.
Батафсил маълумот олиш учун Mirabad Square сотув офисига шахсий маслаҳатга ёзилинг.
Сотув офиси манзили: Тошкент ш., Авлиё ота кўчаси, 124.
Телефон: (+998) 55−055−55−55
Сайт | Instagram | Telegram | Facebook
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 08.05.2026
Mirabad Square — International Property Awards танловида жаҳон миқёсида эътироф этилди
09:00 / 23.04.2026
Apex Development компанияси Mirabad Square’да кўчмас мулк харид қилишнинг янги форматини эълон қилади
11:00 / 06.03.2026
Apex Development Тошкент марказида 2,6 гектарлик жамоат хиёбон-боғини барпо этмоқда
17:00 / 29.10.2025