Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистонда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди. Армия ўйинларида 31 та жамоа 90 кмгача бўлган масофада турли махсус машқларни бажарган.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистонда ўтказилган VIII халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида ғолиб бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада жами 14 та давлат — Ўзбекистон, Баҳрайн, Саудия Арабистони (4 та жамоа), АҚШ, Марокаш, Хитой, Иордания, Ироқ, Туркия, Малдив ороллари, Шри Ланка, Беларус, Қозоғистон ва Қатардан 17 та халқаро жамоа ва Покистоннинг 14 та жамоаси, умумий 31 та жамоа беллашган.
Шартларга кўра, жамоалар 90 км (60 соат ичида)гача бўлган маршрутнинг 7 та назорат нуқтасида азимут бўйича ҳаракатланиб, унда тактик-махсус, отиш, тиббий, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги, оммавий қирғин қуроллардан ҳимоя ва ҳарбий топографиядан турли махсус машқларни, шунингдек, кутилмаган тестларни ечиш машқини бажарган.
Ўзбекистон разведкачилари қуръага биноан биринчи назорат нуқтасидан 17-бўлиб ҳаракатланишни бошлаб, якунда маррага биринчи бўлиб етиб келган (46 соат 44 дақиқа).
«Мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 34 дақиқа 15 сонияда 90 кг ярадорни тўлиқ анжом-аслаҳалар билан эвакуация қилиш (5 км масофага югуриш) вазифасини бажариб, мусобақа рекордини ўрнатди», дейилади хабарда.
Якуний натижалар қуйидагича:
· 1-ўрин — Ўзбекистон жамоаси (95 фоиз натижа);
· 2-ўрин — Хитой жамоаси (74 фоиз натижа);
· 3-ўрин — Баҳрайн жамоаси (65 фоиз натижа).
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:24
-
Зеленский Трампдан энг кучли қарталар тўпламини олди — АҚШ молия вазири
Жаҳон | 00:52
-
NASA’нинг икки аёл астронавти ХКС бортидан очиқ космосга чиқди
Фан-техника | 00:20
-
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
Ўзбекистон | 23:37 / 01.05.2025
Мавзуга оид

01:55 / 01.05.2025
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди

01:15 / 01.05.2025
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда

20:47 / 30.04.2025
Урушларнинг ўзгарган мотиви: ташқи таҳдид эмас, ички сиёсий мақсадлар

16:55 / 30.04.2025