Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда етиштирилган сариқ тарвуз хорижга экспорт қилина бошланди
Бундай ноодатий тарвузлар тез орада килоси ўртача 3,5–4,5 минг сўмдан маҳаллий бозорларга ҳам чиқарилиши кутилмоқда.
Қашқадарё вилоятида етиштирилган сариқ тарвуз илк марта хорижга экспорт қилинди. Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси хабарига кўра, чиллаки F1 сариқ тарвузлари илк партияси 4 тонна миқдорида Россияга сотилган.
Маълум қилинишича, Голландия нави оддий тарвуздан нафақат кўриниши, балки мазаси билан ҳам фарқ қилади.
«Шираси камроқ ва цитрус мевалар оиласига ўхшаш таъми ананасга яқин», – дейилади хабарда.
Сариқ тарвуз Латвия ва Россия импортчилари талабига мувофиқ етиштирилган бўлиб, у эртапишарлиги билан ҳам ажралиб туради.
«Деҳқонлар одатий тарвузларнинг хосилини 90 кун кутишса, бу нав 65 кунда тайёр бўлади. Бундан ташқари, алоҳида ўғитлар билан озиқлантиришни талаб қилади ва оддийсига нисбатан кам суғорилади.
Мазкур чиллаки сариқ тарвузлар килограми хорижга 55 центдан экспорт қилинди. Кейинги партия Рига учун ҳозирланмоқда.
Шу ҳафта сўнгига қадар бундай ноодатий тарвузлар маҳаллий бозорларимизга килоси ўртача 3,5–4,5 минг сўмдан чиқарилиши кутилмоқда», – деб маълум қилган Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси.
Мавзуга оид
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
21:33 / 22.12.2025
“Бизни тинч қўйишса, кўпроқ ҳосил оламиз” – Когонлик фермер ўзи ва ҳамкасблари қандай шароитда ишлаётгани ҳақида
22:17 / 13.12.2025