Жамият | 09:24 / 08.03.2018
6693
2 дақиқада ўқилади

Муқаддам судланган шахс талончилик ва босқинчилик жиноятини содир этди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 6 март соат 18.30ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани Парвоз маҳалласи Мевазор кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1988 йилда туғилган Д.И. Бодомзор йўли кўчаси 8-уйнинг 1-йўлагидаги лифт ичида Зарбулоқ кўчасида яшовчи, 9-синф ўқувчиси, А.Д.ни қўрқитиб, сариқ металлдан ясалган зираги, узуги ва “Редми” мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида Тошкент вилояти Қибрай тумани Парвоз маҳалласи Мевазор кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1988 йилда туғилган Д.И. ушланган.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида, Д.И. бундан ташқари 5 март куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида ТТЗ 2-даҳа 57-уйда яшовчи, 1972 йилда туғилган О.У.нинг уйига бостириб кириб, шу уйда меҳмонда бўлган қариндоши, Д.Р.нинг юзига қўллари билан уриб, бўғиб ўлдириш билан қўрқитиб, пуллари, “Айфон” мобиль телефони бўлган сумкаси ва бўйнидаги сариқ металлдан ясалган занжирини юлиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид