Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:23 / 28.12.2022
6327
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонликлар 11 ойда электромобиллар импортига 61 млн доллар сарфлади
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 61,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 912 дона электромобил импорт қилган.
Фото: AP
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1223 тага ошган.
Ўзбекистон жорий йилнинг 11 ойида энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади – 1 675 дона.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- БАА – 111 дона;
- Германия – 56 дона;
- Ҳонгконг – 42 дона;
- Литва – 10 дона;
- Корея – 7 дона;
- бошқа давлатлар – 11 дона.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
15:21 / 21.03.2026
ЕИ Хитойдан биринчи марта унга етказиб берганидан кўра кўпроқ автомобил импорт қилди
12:50 / 10.03.2026
Ўзбекистонда бензин нархи жаҳондаги нефт баҳосига қанчалик боғлиқ?
07:44 / 03.03.2026