Рекорд – Бухоролик эркак икки хотинига бирданига 810 млн сўмдан ортиқ алимент тўлади
Эркак 3 фарзандли бир аёлига 537 млн, 2 фарзандли иккинчи аёлига 274 млн тўлаб берган.
Мажбурий ижро бюросининг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2020 йил 11 мартдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Р.дан ундирувчи М.Г. фойдасига уч нафар фарзанди моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар, қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларнинг ½ қисми миқдорида ой сайин алимент ундириш;
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2020 йил 27 мартдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Р.дан ундирувчи М.Ш. фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар, қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларнинг ½ қисми миқдорида ой сайин алимент ундириш ҳақида ижро иши мавжуд эди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Р.га Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари тушунтирилди.
Фарзандларининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор ота А.Р. олдиндан ундирувчи М.Г.га уч нафар фарзанди учун 537 млн. 525 минг сўм ва ундирувчи М.Ш.га икки фарзанди учун 274 млн. 392 минг сўм алимент пулларини бирйўла олдиндан тўлаб берди.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор А.Р.га белгиланган барча чекловлар бекор қилиниб, алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари амалда тамомланди.
Алимент тўловчи қарздор оталар ўзларига бугунги қаҳрамоннинг ҳаракатларидан тўғри хулоса чиқариб олишади, албатта.
Мавзуга оид
11:45 / 12.09.2024
Алиментда рекорд: аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 млрд сўм тўлади
20:45 / 10.09.2024
Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини 363 марта бузган Spark хатловга олинди
16:47 / 07.08.2024
Навоийда алимент тўлашдан қочиб юрган ота чойхонадан топилди
22:05 / 19.07.2024