Ўзбекистон | 08:08 / 11.01.2021
24648
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги фотоқопқон яна бир қор қоплонини суратга олди

Ҳисор давлат қўриқхонасидаги фотоқопқон нигоҳига яна бир қор қоплони тушиб қолди.

Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонасидаги фотоқопқон яна бир қор қоплонини суратга олди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ҳисор давлат қўриқхонасида Қизил китобга киритилган қор қоплони қўриқхона назоратчилари ва илмий бўлим ходимлари томонидан қўйилган яширин видеотасвирга олувчи камера тасмасига муҳрланган.

Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплони 2020 йилнинг март-апрел ойларида ҳам камера объективига тушиб қолганди.

2020 йил 26 апрел куни Қизилсув бўлимига ўрнатилган фотоқопқон текширилганда, 2020 йил 16 март куни соат 18:30да фотоқопқон нигоҳига иккита қор қоплони тушгани маълум бўлди.

Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор. У сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади.  

Мавзуга оид