Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ДХХ, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида қатор тезкор тадбирлар ўтказилди. Натижада “гашиш” ҳамда контрабанда йўли билан киритилган “Регапен” дори воситаларини сотиш билан шуғулланган бир неча шахс қўлга олинди.
Фото: Видеодан кадр
Биринчи ҳолатда, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқарога тегишли “Матиз” русумли автомашина тезкор тадбир доирасида тегишли тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Текширув вақтида автомашина салонида 866 грамм “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Терговга қадар ҳаракатлар жараёнида гумонланувчи ушбу гиёҳвандлик моддасини келгусида сотиб, нақд пул топиш ва бойлик орттиришни мақсад қилгани маълум бўлди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25 орқали 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бошқа ҳолатда, Фарғона ва Андижон шаҳарларида яшовчи фуқароларга кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш билан шуғулланиб келаётган шахслар ҳақида тезкор маълумотлар олинган. Шу асосда ДХХ, ИИВ ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида уларни қўлга олиш бўйича тадбир ўтказилган.
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи 2 нафар наркосавдогар Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 4 508 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини харидорга 12 800 АҚШ долларига сотиш пайтида ушланган.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28 орқали 246-моддаси 1-қисми (контрабанда) ва 251¹-моддаси 5-қисми (кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмаси) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мутасадди органлар таъкидлашича, гиёҳвандлик воситалари ва уларга яқин кучли дори воситаларининг ноқонуний айланмаси жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, энг аввало ёшлар саломатлиги ва келажагига жиддий хавф солади. Ушбу иллатга қарши курашиш эса ҳар бир фуқаронинг бурчи экани эслатиб ўтилмоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
08:03 / 13.02.2026
Ҳудудларда гиёҳвандликка қарши тезкор тадбирларда йирик партиялар фош этилди
08:28 / 12.02.2026
Фарғонада 34 кишидан иборат “колл-марказ” ниқобидаги уюшган жиноий гуруҳ фош этилди
08:48 / 06.02.2026