Ўзбекистон | 12:56 / 08.04.2021
49626
1 дақиқада ўқилади

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ишдан олинди

Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг тегишли қарори имзоланди.

Абдуғофур Аҳмедов

Kun.uz манбаси хабарига кўра, Абдуғофур Аҳмедов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди.

Қайд этилишича, у бошқа ишга ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуғофур Аҳмедов 2019 йилнинг сентябр ойи бошларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага раҳбар бўлганди.

Абдуғофур Аҳмедов муқаддам Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган.

Мавзуга оид