Жамият | 13:20
4567
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тақиқланган 1800 дан ортиқ манбалар эълон қилинди (тўлиқ рўйхат)

Олий суд диний экстремистик ва террористик, деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тарқатиш тақиқланган манба ва контентларнинг янги рўйхатини эълон қилди.

Дин ишлари бўйича қўмита

Олий суд интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентларнинг янги рўйхатини эълон қилди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълум қилишича, 2025 йил 8 январдан 2026 йил 6 апрелга қадар жами тақиқланган ресурслар сони 244 тага ошиб 1837 тага етган.

Таҳлилларга кўра, энг катта ўсиш Instagram’да – 121 та бўлган. Шунингдек, тақиқланган манбалар Telegram’да 65 та, YouTube’да 23 та, Facebook’да 21 тага ошган. TikTok, Odnoklassniki ва веб-сайтларда ҳам камроқ ўсиш мавжуд. Илк бор Threads платформасида 1 та тақиқланган контент аниқланган.

«Бу ҳолат радикал контентнинг тарқалиш тенденцияси сақланиб қолаётгани, айниқса визуал ва қисқа форматли платформалар (Instagram, TikTok) орқали тарқалиши давом этаётганини кўрсатади», дейилади Диний қўмита баёнотида.

2026 йил 6 апрель ҳолатига тақиқланган материаллар:

  • Telegram мессенжерида 855 та канал ва постлар;
  • Instagramʼда 386 та профиль ва материаллар;
  • Facebookʼда 270 та турли профиль, саҳифа ва мақолалар;
  • Youtubeʼда 190 та канал ва медиа маҳсулотлар;
  • Tik-tokʼда 62 та профиль;
  • Odnoklassnikiʼда 39 та профиль;
  • Threadsʼда 1 та манба;
  • 14 та турли сайт ва дастурлар;
  • 20 та китоб ва маърузалар Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган манбалар қаторига киритилган.

Диний идора фуқароларни «ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан сақланишга» чақирди.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид