Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 сентябрдан «декрет» тўловларининг бир қисмини давлат тўлаб беради
1 сентябрдан бошлаб хусусий секторда ҳомиладорлик нафақаси тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилади. Бунинг учун Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилиб, унга жорий йилда бюджетдан 170 млрд сўм ажратилиши белгиланди.
Фото: Getty Images
Сентябрь ойидан бошлаб ҳомиладорлик нафақаси («декрет») тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда. Бу ҳақда президент эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтган видеоселекторда айтиб ўтди.
Йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланди.
«Мисол учун, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда. Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади. Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб «декрет» тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда», дейилади хабарда.
Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.
Масъулларга 1 августга қадар «декрет» пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.
Мавзуга оид
18:46 / 17.04.2026
Вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчининг қонуний вакили институти жорий этилади
18:30 / 17.04.2026
Руҳий ҳолатида бузилиш бўлган ногиронларга ижтимоий хизмат тизими такомиллаштирилади
21:24 / 17.02.2026
Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам берилади
15:26 / 27.12.2025