ОКМК жамоаси касб байрамини нишонлашди
Маълумки, ҳар йили май ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси ушбу қутлуғ санани меҳнатдаги юксак натижалари ва кўтаринки кайфият билан қарши олди.
Сана муносабати билан комбинатнинг барча таркибий бўлинмаларида байрам дастурхони ёзилиб, байрам тадбирлари ташкил этилди. Жойларда илғор ишчи-ходимларга комбинат Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари туҳфа этилди.
19 май куни ОКМК спорт мажмуасида ишчи ходимлар учун концерт дастури ҳавола этилди. Тадбир дебочасида комбинат таркибий бўлинмаларининг ўзига хос паради ўтказилди.
ОКМК бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов барчани касб байрами билан самимий муборакбод этиб, комбинат меҳнат жамоаси томонидан барча ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бажарилаётганлиги, инвестициявий лойиҳалар жадал суръатларда амалга оширилаётганлигини айтар экан, комбинат ишчи ходимларининг меҳнати таҳсин ва мақтовга лойиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.
Анъанага кўра, узоқ йиллик самарали ва фидокорона меҳнатлари учун жорий йилда 22 нафар ишчи-ходимлар турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирланишди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов, Илҳом Фарманов, Илёс Арабов, Моҳичеҳра Шомуродовалар томонидан ижро этилган дилрабо тароналар билан давом этган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.
Тадбир сўнгида анъанавий тарзда ўтказилган мушакбозлик томошалари йиғилганларда ёрқин таассурот қолдирди.
Байрам тадбирлари 20 май куни халқ сайли билан давом эттирилди.
Унда комбинат таркибий бўлинмаларининг гигант техника воситаларидан тортиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва макетлар кўргазмаси тақдим этилди.
Кўргазмада ноёб ишланмалари билан таассурот қолдирган ва фаол иштирок этган корхоналар комбинат раҳбарияти ва Касаба уюшмалари кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.
Халқ сайлида, шунингдек, спорт мусобақалари, турли танловлар, болалар ўйинлари ва бошқа қизиқарли баҳслар ташкил этилди.
“Металлург” ММ ижодий жамоаси меҳмонларга хуш кайфият улашишди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:47 / 20.11.2024
ОКМКнинг қарийб 25 фоизи 12,2 триллион сўмга баҳоланиб, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилди
17:00 / 02.11.2024
ОКМКнинг 75 йиллиги: Ўзбекистон саноат фахри бўлган комбинатда йирик ўзгаришлар
20:17 / 15.10.2024
Олмалиқда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди
17:08 / 15.10.2024