Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тўғридан тўғри шартномалар тузилмаган” – ОКМК 200 млн долларлик тендерлар ҳақида изоҳ берди
Суриштирувчи журналистлар халқаро консорциуми Олмалиқ кон-металлургия комбинати охирги 3 йил ичида 200 млн доллардан ортиқ тендерларни битта шахсга алоқадор шубҳали хорижий компанияларга бериб юборгани ҳақида мақола эълон қилганди. ОКМК ахборот хизмати вазиятга изоҳ бериб, хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди. Қайд этилишича, тендер иштирокчиларида аффилланганлик ҳолатлари тасдиқланмаган.
Фото: ОКМК
Kun.uz халқаро журналистларнинг Уюшган жиноятчилик ва коррупция ҳақида хабар бериш лойиҳаси доирасида ўрганилган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 200 млн долларлик шубҳали тендерлари ҳақидаги суриштирувни эълон қилганди. ОКМК ахборот хизмати вазиятга изоҳ берди.
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ушбу давлат харидлари шартномалари бўйича хизмат текшируви ўтказилди. Комбинат 2021 йилдан буён белгиланган тартибда барча давлат харидларини махсус электрон платформа орқали амалга оширади. Яъни электрон савдолар инсон омилисиз бажарилади.
Мақолада қайд этилган 10 та импорт контрактларнинг ҳаммаси тендер ва танлов усулларида Ўзбекистон Республикаси товар ва хомашё биржасининг шаффоф ва очиқ etender.uzex.uz махсус электрон порталида эълон қилиниб, очиқ рақобат асосида амалга оширилган”, дейилади комбинат изоҳида.
Қайд этилишича, суриштирувда номи келтирилган компаниялар билан тўғридан тўғри шартномалар тузилмаган. Импорт бўйича ҳар бир лотда энг арзон нарх таклифи автоматик равишда ғолиб деб топилган.
“Танлов/тендер иштирокчиларида аффилланганлик ҳолатлари электрон портал орқали автоматик тарзда текширилган ва аффилланганлик ҳолатлари тасдиқланмаган.
Танлов/тендер ғолиблари томонидан товарлар тўлиқ ҳажмда, шартномада белгиланган сифат кўрсаткичларида ва энг асосийси – контрактда кўрсатилган муддатда комбинат омборларига етказиб берилган. Етказиб берилган барча товарлар номи, таснифи, сифати ва сон кўрсаткичлари бўйича комбинат томонидан текширилиб, махсус комиссия иштирокида қабул қилиб олинган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу шартномалар комбинат манфаатларига зарар етказмаган ва давлат харидлари жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари содир этилмаган”, дейилади ОКМК расмий муносабатида.
Мавзуга оид
19:24 / 17.02.2026
ОКМКнинг 200 млн долларлик тендерлари: ғолиблар бир-бирига алоқадорми?
11:00 / 22.01.2026
ОКМК: Барқарор ривожланиш ва экологик масъулият бош мезон
15:00 / 25.10.2025
3-Мис бойитиш фабрикаси — янги индустриал тараққиёт сари қадам
11:00 / 24.07.2025