Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл: Путин ва Уиткофф Украина бўйича муросага эриша олмади
АҚШ ва Россия Украинадаги урушни бартараф этиш бўйича Вашингтон режасини муҳокама қилди. Кремлда бўлиб ўтган Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф учрашуви тахминан беш соат давом этди. Кремл маълумотига кўра, ҳозирча муроса варианти топилмаган.
Фото: Kristina Kormilitsyna/Sputnik/AP
Кремлда Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал этиш масаласида Россия ва АҚШ ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Россия ОАВ маълумотларига кўра, учрашув деярли беш соат давом этган ва чоршанба, 3 декабр куни, Тошкент вақти билан тахминан 02:30 да якунланган.
Россия томонидан музокараларда РФ президенти Владимир Путин, унинг ёрдамчиси Юрий Ушаков ва президентнинг махсус вакили Кирилл Дмитриев иштирок этган. Қўшма Штатлар томонидан эса музокараларда АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф ва Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер қатнашган.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков музокаралар якунлари бўйича журналистларга берган изоҳида учрашувда Украинадаги урушни тўхтатиш режасининг бир нечта варианти кўриб чиқилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Москвага АҚШнинг дастлабки “тинчлик режаси”дан ташқари яна тўртта ҳужжат тақдим этилган.
Ушаков таъкидлашича, Владимир Путин Вашингтоннинг қатор таклифларига нисбатан “танқидий, ҳатто салбий муносабатда” эканини яширмаган. Унинг айтишича, учрашувда “аниқ ҳудудий масалалар” ҳам муҳокама қилинган.
«Ҳозирча муроса варианти топилмади. Бироқ америкаликлар тайёрлаган айрим таклифлар шунчаки қабул қилиб бўлмас эмас, маълум маънода қабул қилиниши мумкин. Лекин уларни муҳокама қилиш керак. Бизга таклиф этилган баъзи ифодалар мос келмайди. Демак, иш давом этади», — дея келтирилади Путин ёрдамчисининг сўзлари Кремл сайтида.
Шунга қарамай, Ушаков делегациялар учрашувини жуда “фойдали, конструктив ва мазмунли” деб атади. Журналистлар “ушбу музокаралардан сўнг тинчлик яқинлашдими ёки узоқлашдими?” деб сўраганида, у: «Аниқки, узоқлашмади. Бироқ ҳам Вaшингтонда, ҳам Москвада ҳали жуда катта иш олдинда турибди», — деб жавоб берди.
Ушаковнинг сўзларига кўра, суҳбат “бутунлай ёпиқ, махфий” шаклда ўтган ва музокараларнинг асл мазмуни ошкор этилмайди. АҚШ вакиллари Россия президенти билан учрашув натижалари ҳақида Доналд Трампга “шахсан” ҳисобот беради, шундан сўнг, эҳтимол, кейинги муҳокамалар учун Москва билан телефон орқали яна боғланишади.
Украина президенти Володимир Зеленский эса Кремлдаги учрашув билан бир вақтда Telegram’даги мурожаатида урушни тугатиш шартлари бўйича “осон ечимлар” кутмаётганини ёзди. Унга кўра, Киев АҚШ делегациясининг Россиядаги музокараларидан кейинги сигналларини кутяпти.
«АҚШ делегацияси мулоқотлардан сўнг аввало бизга ҳисобот бермоқчи. Кейинги қадамлар айнан шу сигналларга боғлиқ», — деди Зеленский ва яқин вақт ичида АҚШ вакиллари, жумладан Оқ уй раҳбари Доналд Трамп билан учрашув эҳтимолини ҳам рад этмади.
Мавзуга оид
23:24 / 01.04.2026
«Асло унутмаймиз» — Америка НАТОда яккаланиб қолди
22:52 / 01.04.2026
Трамп шахсан АҚШ Олий судидаги эшитувга келди
20:35 / 01.04.2026
Ўзбекистон Россия авиакомпаниялари учун асосий халқаро йўналишга айланди
18:28 / 01.04.2026