Фото: Бугун Самарқандда халқаро сайёҳлик маркази очилади. Маросимда президент иштирок этади
Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида халқаро сайёҳлик маркази қуриб битказилди. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида ушбу марказнинг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.
Аввалроқ президент ахборот хизмати Шавкат Мирзиёев Самарқанд томон йўлга чиққанини хабар қилганди.
Марказда «Боқий шаҳар мажмуаси» ҳам ташкил этилган бўлиб, унда ҳунармандчилик ва бошқа миллий анъаналар ўз аксини топган. Мажмуада XVII-XVIII асрларни ёдга солувчи муҳит яратилган. Бу ерда миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, Чорсу шарқ бозори, барча вилоятлардан келган уста-ҳунармандларнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлиш мумкин.
«Боқий шаҳар мажмуаси» «Samarkand Touristic Centre» МЧЖ буюртмасига асосан 7 гектар майдонда барпо этилган. Марказда 1 та галерея ва қадимий шарқона бозор, 36 та растадан иборат 14 та ҳунармандчилик устахоналари, 2 та миллий таомлар ресторани қурилган.
Маълумот учун, 15-16 сентябр кунлари Самарқандда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг раҳбарлари иштирокида саммит бўлади. Саммит айнан бугун очилиши бўладиган сайёҳлик марказида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:52
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
15:15
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
13:42