Олимлар қон гуруҳи ва эрта инсулт хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқлади
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, иккинчи қон гуруҳидаги ёшроқ одамларда инсулт эҳтимоли бошқа қон гуруҳлари эгаларига қараганда 16 фоизга юқори.
Мериленд университети олимлари иккинчи қон гуруҳига (А) эга одамларда 60 ёшга қадар инсултни бошдан кечириш хавфи юқори эканини аниқлади. Бу ҳақда ScienceAlert хабар бермоқда.
Ушбу соҳадаги тадқиқотлар 2022 йилда бошланган. Ўшанда олимлар А1 кичик гуруҳи ва ёшроқ одамларда инсулт хавфининг юқори бўлиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлаганди.
Олимлар 17 минг инсултга чалинган бемор ва тахминан 600 минг соғлом инсонларни қамраб олган 48 та генетик тадқиқот натижаларини таҳлил қилди. Тадқиқот иштирокчиларининг ёши 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган.
Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, иккинчи қон гуруҳидаги одамларда инсулт эҳтимоли бошқа қон гуруҳлари эгаларига қараганда 16 фоизга юқори. Аксинча, биринчи қон гуруҳига эга бўлган одамларда хавф 12 фоизга паст бўлган.
Шу билан бирга, катта ёшдаги иккинчи қон гуруҳли одамларда инсулт хавфи сезиларли эмаслиги аниқланди. Бу эса ёшларда касалликнинг ривожланиш механизмлари бошқачароқ бўлиши мумкинлигини англатади.
Тадқиқот раҳбари Стивен Киттнернинг таъкидлашича, хавфнинг аниқ сабаблари ҳали номаълум. Унинг тахминича, бу қон ивишининг ўзига хос хусусиятлари, тромбоцитлар ёки тромблар ҳосил бўлишида иштирок этувчи оқсиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аниқ маълумотларни олиш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.
Аввалроқ америкалик олимлар душ ва тиш чўткасида юзлаб номаълум вирусларни аниқлаганди. Бироқ бу ҳақда ташвишланишга ҳожат йўқ. Тадқиқотчиларга кўра, бундай бактериофаглардан антибиотикларга чидамли бўлган бактериал инфекцияларга қарши курашишда фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
21:17 / 30.12.2024
2024 йилда одамлар 2,5 ой вақтини смартфонга сарфлаган — тадқиқот
11:21 / 24.12.2024
Жазирама ҳаво қаришни тезлаштиради — тадқиқот
17:18 / 10.12.2024
Хушбўй шамлар ёнганда ўпка учун зарарли моддалар ишлаб чиқаради — экспертлар
15:02 / 10.12.2024