Олимлар инсон қандай қаришини янгича усулда ўргана бошлади
Тадқиқот 4 йил давом этади ва унда 600 киши қатнашади. Мутахассислар замонавий усуллар ёрдамида иштирокчилар организмини ўрганиб, соғлом узоқ умр кўришга ёрдам берувчи омилларни аниқлайди.

Фото: UTA
Арлингтон шаҳридаги Техас университети олимлари турмуш тарзи, овқатланиш ва ижтимоий алоқаларнинг қариш жараёнига таъсирини тушунишга ёрдам берадиган тадқиқотни бошлади. Лойиҳада 50 ёшдан 80 ёшгача бўлган 600 киши иштирок этади. Мутахассислар замонавий усуллар ёрдамида уларнинг организмини ўрганиб, соғлом узоқ умр кўришга ёрдам берувчи омилларни аниқлайди.
Энг машҳур узоқ умр кўрувчилар орасида 122 ёш-у 164 кунгача яшаб, рекордчига айланган франциялик Жанна Калман, 116 йил яшаб, умрининг охиригача фаол ҳаёт тарзини олиб борган япониялик Мисо Сузуки ва 2017 йилда вафот этган италиялик Эмма Морано кабиларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар кўплаб кексаларни илҳомлантиради.
Тадқиқотда мутахассислар МРТ, генетик таҳлил ва жисмоний ҳолатни кузатиш каби илғор технологиялардан фойдаланади. Иштирокчиларнинг танаси тўлиқ сканердан ўтказилиб, мияси, юраги ва қон томирлари ҳолати текширилади, шунингдек хотираси ва жисмоний фаоллиги ўрганилади. Бундан ташқари, кўнгиллилардан таҳлил учун қон намуналари олинади.
Тадқиқот тўрт йил давом этади. Иш якунлангач, олимлар тўпланган маълумотларни батафсил таҳлил қилишни бошлайди. Улар шифокорлар ва оддий одамларга қариш жараёнларини яхшироқ тушунишга ва ёшга боғлиқ касалликларнинг олдини олишга ёрдам берадиган қонуниятларни аниқлашни режалаштирмоқда.
Лойиҳа турли соҳалар — тиббиёт, биомуҳандислик, психология, ижтимоий иш ва компютер фанлари мутахассисларини бирлаштиради. Унда тадқиқотчилик фаолиятида амалий тажриба орттираётган талабалар ҳам иштирок этади.
Илмий мақсадлардан ташқари, келажакдаги лойиҳанинг қизиқарли вазифаларидан бири маҳаллий ҳамжамиятни соғлом турмуш тарзи мавзусига жалб этишдир. Иштирокчилар нафақат илм-фанга ҳисса қўшади, балки ўз саломатликлари ҳақида фойдали маълумотлар ҳам олади. Бундан ташқари, ушбу тадқиқот университетга янги технологияларни ишлаб чиқиш ва турли факултетлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятини яратади.
Лойиҳа якунида келажак авлодларга қаришни ўрганиш ва фаол умрни узайтириш усулларини ишлаб чиқишда ёрдам берадиган маълумотлар базаси яратилади. Мутахассислар ўз ишларининг ҳам илм-фанга, ҳам оддий одамларга фойда келтиришига ишонч билдирмоқда. Чунки цивилизация ривожланиши билан соғлиқни сақлаш ва яхши кайфиятда бўлиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ва Саудиянинг $600 миллиардлик келишуви, ярадорларга тўлган Ғазо, санкциялар ечилаётган Сурия ва Покистонга ультиматум – кун дайжести
Жаҳон | 14:23
-
Боғотдаги ҳодиса: аслида нима бўлган?
Жамият | 14:20
-
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
Иқтисодиёт | 14:10
-
Миср Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширади
Ўзбекистон | 14:05
Мавзуга оид

12:27
Трамп Сурияга нисбатан санкциялар бекор қилинишини айтди

23:45 / 13.05.2025
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди

14:00 / 13.05.2025
Сўров: АҚШнинг дунёдаги обрўси Трамп келганидан кейин тушиб кетди

11:50 / 13.05.2025