Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Афғонистон 2026 йил учун электр энергияси етказиб бериш шартномасини имзолади
Тошкент шаҳрида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Афғонистоннинг DABS компанияси бош директори Абдул Бори Умар бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Учрашув якунида 2026 йилда электр энергиясини етказиб бериш бўйича икки мамлакат ўртасида шартнома имзоланди.
Фото: Энергетика вазирлиги
17 ноябр куни Тошкент шаҳрида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Афғонистоннинг DABS компанияси бош директори Абдул Бори Умар бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди. Унда, шунингдек, Ўзбекистон энергетика компаниялари раҳбарияти ва масъуллари ҳам иштирок этди.

Учрашувда жорий йил сентябр ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги, шунингдек, куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувидаги нутқларида қўшни Афғонистон халқи фаровонлиги ва унинг иқтисодиётини ривожлантиришга доир ташаббуслар икки давлат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шу доирада Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида энергетика соҳасида йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди. Хусусан, Афғонистон ҳудудида қурилаётган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларининг жорий ҳолати, амалга оширилаётган ишлар суръатини янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида 2026 йилда Афғонистон томонига электр энергиясини етказиб бериш бўйича тегишли шартнома имзоланди. Томонлар мазкур келишув икки давлат энергетика ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
18:21 / 30.03.2026
Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди
09:00 / 26.03.2026
Амударёда қайиқда сузиб ўтган наркокурер 10 кг гашиш билан ушланди
13:25 / 25.03.2026
Ўзбекистон–Афғонистон чегарасидаги қамишзорлар режали равишда ёқилмоқда
11:28 / 24.03.2026