Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони савдо соҳасида кўплиги маълум бўлди
Республикада қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар кўплиги тўғрисида маълумот берилди.
Фото: Kun.uz
2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 15 497 тани, шундан қўшма корхоналар 6 401 та ва хорижий корхоналар 9 096 тани ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар соҳалар бўйича сони энг кўп савдода қайд этилди – 4 700 та.
Ушбу кўрсаткич қолган соҳалар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- саноат – 4 280 та;
- қурилиш – 1 247 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 763 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 635 та;
- ахборот ва алоқа – 718 та;
- ташиш ва сақлаш – 446 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 229 та;
- бошқалар – 2 479 та.
Мавзуга оид
13:23 / 13.01.2026
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар: энг катта улуш савдода
15:39 / 12.01.2026
Полша Ўзбекистонда савдо нуқталари очишни режалаштирмоқда
10:23 / 10.01.2026
ЕИ–Жанубий Америка: эркин савдо келишуви бўйича қарор қабул қилинди
10:12 / 27.12.2025