Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чакана савдо 11 фоизга, улгуржи савдо 12,8 фоизга ўсди — янги рақамлар
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда чакана савдо товар айланмаси 403 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 фоизга ўсган. Шу даврда улгуржи савдо товар айланмаси 443,4 трлн сўм бўлиб, 12,8 фоизлик ўсиш қайд этилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабр ҳолатига республикада чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 86 197 тага етган. Бу кўрсаткич ички бозорда савдо тармоқлари фаоллиги юқори сақланаётганини кўрсатади.
Шунингдек, жорий йилнинг январ–ноябр ойларида улгуржи савдо товар айланмаси 443,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 12,8 фоизга ошган. 1 декабр ҳолатига улгуржи савдо соҳасида фаолият юритаётган тижорат корхоналари сони эса 51 497 тага тенг бўлган.
Маълумот учун, келтирилган рақамлар 2025 йилнинг 11 ойи якунлари бўйича шакллантирилган.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026