Ўзбекистон | 16:26 / 18.03.2021
63923
11 дақиқада ўқилади

«Сўх воқеалари» бўйича 22 кишига суд ҳукми ўқилди

Бугун, 18 март куни Фарғона вилоят судида «Сўх воқеалари» юзасидан 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди.

Архив фото/Kun.uz

Олий суд хабарига кўра, судланувчилар - М.Аҳмедов (1973 йилда Сўх туманида туғилган), Н.Жўраев (1972 йилда Риштон туманида туғилган), Р.Миршарипов (1974 йилда Риштон туманида туғилган), Ф.Аҳроров (1995 йилда Сўх туманида туғилган), Д.Маллаев (1997 йилда Сўх туманида туғилган), О.Оташев (2000 йилда Сўх туманида туғилган), Ш.Мирзожонов (2000 йилда Сўх туманида туғилган), Б.Шодиев (1980 йилда Риштон туманида туғилган), Ё.Жўраев (2002 йилда Сўх туманида туғилган), Ш.Маҳмадалиев (1993 йилда Сўх туманида туғилган), З.Зайлобов (2001 йилда Сўх туманида туғилган), Ш.Олимов (2002 йилда Сўх туманида туғилган), Б.Фозилжонов (1976 йилда Риштон туманида туғилган), Х.Сафаржонов (2001 йилда Сўх туманида туғилган), Р.Ҳасанов (1988 йилда Риштон туманида туғилган), Х.Раҳмоналиев (1997 йилда Сўх туманида туғилган), С.Исматов (1996 йилда Сўх туманида туғилган), Ж.Бўронбоев (1996 йилда Сўх туманида туғилган), Д.Холматжонов (1999 йилда Сўх туманида туғилган), Ф.Жонузоқов (1988 йилда Риштон туманида туғилган), И.Собиров (2002 йилда Риштон туманида туғилган) ва С.Парпиевга (1975 йилда Сўх туманида туғилган) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Т.Ваҳобов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Н.Мусинова ва З.Қосимовадан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Фарғона вилоят судининг 2021 йил 18 мартдаги ҳукмига кўра:

М.Аҳмедов Жиноят кодексининг 244-моддасида (оммавий тартибсизликлар) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Н.Жўраев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Р.Миршарипов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Р.Миршариповнинг 2020 йилнинг 22 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 6 ой 26 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 4 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Ф.Аҳроров Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ф.Аҳроровнинг 2020 йилнинг 22 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 6 ой 26 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 4 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Д.Маллаев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Д.Маллаевнинг 2020 йилнинг 10 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 7 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 4 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

О.Оташев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. О.Оташевнинг 2020 йилнинг 22 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 6 ой 26 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 4 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Ш.Мирзожонов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ш.Мирзожоновнинг 2020 йилнинг 25 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 6 ой 23 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 7 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Б.Шодиев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Б.Шодиевнинг 2020 йилнинг 23 август кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 6 ой 25 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 5 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Ё.Жўраев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ё.Жўраевнинг 2020 йилнинг 22 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар қамоқда сақланган 5 ой 26 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 6 ой 4 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Ш.Маҳмадалиев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ш.Маҳмадалиевнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

З.Зайлобов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. З.Зайлобовнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Ш.Олимов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57, 84-1-моддаларини қўллаб, 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ш.Олимовнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 1 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Б.Фозилжонов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Б.Фозилжоновнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Х.Сафаржонов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Х.Сафаржоновнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Р.Ҳасанов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Р.Ҳасановнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Х.Раҳмоналиев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Х.Раҳмоналиевнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

С.Исматов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. С.Исматовнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Ж.Бўронбоев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ж.Бўронбоевнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Д.Холматжонов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Д.Холматжоновнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

Ф.Жонузоқов Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ф.Жонузоқовнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 3 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

И.Собиров Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57, 84-1-моддаларини қўллаб, 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. И.Собировнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 1 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди;

С.Парпиев Жиноят кодексининг 244-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. С.Парпиевнинг 2020 йилнинг 10 сентябрь кунидан 18 март кунига қадар уй қамоғида сақланган 6 ой 8 куни тайинланган жазодан чегирилиб, унга ўташ учун 4 йил 5 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Жиноят оқибатида Фарғона вилоят ИИБ фойдасига етказилган 9 996 341 сўм моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан чиқарилган ҳукмнинг мазмуни батафсил тушунтирилиб, судланувчилар ва бошқа томонларга ушбу ҳукм устидан шикоят қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ва муддати тушунтирилди, дейилади маълумотда. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябр ойида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида «Сўх воқеалари» юзасидан 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш жараёни бошланганди. 

2020 йил 31 май куни Сўх туманида, Қирғизистон билан чегарада жойлашган Чашма булоғи олдида можаро келиб чиққан эди. Маълумотларда ҳодиса оқибатида сўхликлардан 187 киши жароҳатлангани, улардан 15 нафари вертолётда Фарғона шаҳрига олиб борилгани айтилганди.

Мавзуга оид