Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
Таниқли иқтисодчи, жамоатчилик фаоли Отабек Бакировга нисбатан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг даъволари бўйича маъмурий иш тугатилди.
"Лолазор" подкастидан лавҳа
Суд блогерни ёлғон ахборот тарқатиш моддаси бўйича жазога тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни тугатиш ҳақида қарор қабул қилди.
Бу ҳақда 7 май куни Яшнобод туман судида бўлиб ўтган мажлисдан Kun.uz мухбири хабар берди.
Маълумот учун, МЖтКнинг 36-моддасига кўра маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. МЖтКнинг 271-моддаси 7-бандига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб жазо қўллаш муддати ўтиб кетган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим.
Мазкур ишга метан-шохобчаларнинг иш вақтини кўрсатиши керак бўлган Auto24 иловаси ҳақида Отабек Бакиров билдирган танқидий фикрлар ҳамда унинг Telegram-каналида энергетика муаммолари ҳақида ёзган постлари асос бўлган эди.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
20:08 / 05.05.2026
Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди
11:50 / 03.05.2026
Женевадаги пуллар, ҳакерлар таҳдиди ва матбуот эркида пасайиш — ҳафта дайжести
14:11 / 02.05.2026