Гектарига 20 центнердан кам ҳосил олган фермердан ер олиб қўйилади
Президент 16 июнь кунги видеоселектор йиғилишида белгиланган меъёрдан кам ғалла олган фермер ва кластерлардан ер қайтариб олиниши ҳақида гапирди.
«Бу йил қилинган барча чора-тадбирлар, ўз вақтида етказиб берилган ўғит, агротехник тадбирлар, қолаверса, об-ҳавонинг қулай келгани сабабли ғаллачиликда мўл ҳосил кутиляпти. Энди иложи борича ғалламизни тез йиғиштириб олиб, бир кун олдин бўлса ҳам экспорт маҳсулотларини эксак, ҳозирги иқтисодиётимизга мадад бўлади.
Масалан, Ёзёвон туманидаги «Баҳромбек» фермер хўжалиги 95 центнер ҳосил оляпти», деган президент.
Шунингдек, Термиз, Пахтакор, Сайхунобод туманларидаги бир қатор фермер хўжаликлар ҳам 80-90 центнердан ҳосил олишни режалаштириб тургани қайд этиб ўтилди.
Давлат раҳбари бу ҳосилдорлик нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши, балки фермер ҳам бой бўлишини таъкидлаган.
«Шу ўринда яна бир гапни айтмоқчиман. Мана, Барноев ўтирибди селекторда. Агар қайси вилоятда 20 центнердан кам ҳосил олинса, менга маълумотнома ёзиб, ерни оласиз. Мана шундай шароитда мўл ҳосил олмаган фермер ернинг эгаси эмас», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
21:20 / 19.11.2024
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳақидаги узоқ кутилган қонун имзоланди. Соҳада нима ўзгаради?
16:04 / 01.11.2024
Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова фермерни ҳақоратлаб, ИИБга уни қамаб қўйишни буюрди
10:38 / 13.10.2024
Фарғонада кредит ажратиш эвазига фермердан пул олган банк филиали менежери аниқланди
18:02 / 10.10.2024