Smart-туризм: Сайёҳлар қулайлиги учун Uzbekistan Pass онлайн сервиси ишга туширилди
Тошкент шаҳридаги LOTTE City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасида Uzbekistan Pass онлайн сервисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари шу ҳақида хабар беришди.
Uzbekistan Pass - сайёҳлар ва умуман Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишни истаганлар учун кенг хизматлар спектрини тақдим этувчи сервис. Мазкур сервиснинг йўлга қўйилиши туристик хизматларни янги босқичга олиб чиқади ва мамлакатда Smart-туризм ривожи учун жиддий платформа бўлади. Мавжуд сервислар ва иловаларнинг кенг кўламли интеграцияси сабаб Uzbekistan Pass мамлакатнинг ҳар қандай нуқтасидаги сайёҳ учун қулай қўлланма ва оператив ёрдамчи бўлиши мумкин.
Тадбир давомида шунингдек Uzbekistan Pass ва UMS мобил хизмати билан узвий боғлиқ маҳсулотлар ва сервислар тақдим қилинди. Хусусан, UMS Ўзбекистон операторлари орасида биринчи бўлиб туристик сим-карталар ва икки махсус тариф-режасини жорий қилди – Uzbekistan Pass 2000 и Uzbekistan Pass 5000. Улар Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳларга мобил алоқа ва Интернетдан фойдаланиш имконини беради. UMS шунингдек Uzbekistan Pass навигаторига мобил Интернет трафиги учун харажат қилмай, имтиёзли кириш имконини тақдим этади. Сайёҳлар учун икки хил - 5 ва 10 долларлик тарифлар таклиф этилади.
Uzbekistan Pass ўз сайти ва мобил иловасига эга, уни market ёки в App store'дан юклаб олиш мумкин. Компания Ўзбекистонга келувчилар учун чўнтак форматидаги кўп тилли қўлланмаларни тайёрлаган, тизимга уланган фойдаланувчилар уларни мутлақо бепул қўлга киритишлари мумкин. Унда Ўзбекистоннинг ҳар бир вилояти, диққатга сазовор масканлари, тарихий қадамжолари, ошхонаси, байрамлари ва сайёҳлар учун фойдали бошқа маълумотлар бор. Бундан ташқари, илова орқали турпакет сотиб олиш ёки гид хизматига буюртма бериш мумкин.
Сайёҳларнинг тўлиқ хавфсизлиги учун SOS тугмаси ишлаб чиқилди. Фавқулодда вазиятларда сайёҳ Uzbekistan Pass сервиси мобил иловасидаги SOS тугмасини босиб, ёрдам олиши мумкин. Дисконт карта эгаси бўлган саёҳ уни фаоллаштирган тақдирда автоматик равишда тиббий суғуртага эга бўлади.
Шунингдек иловада "Мобил навигатор" мавжуд. Унинг ўзига хослиги шундаки, турист бориши керак бўлган жойни белгилаб, автоматик равишда йўналиш ва етиб олиш вақти ҳамда яқин орадаги иншоотларга доир тўлиқ маълумотни олади. Янги тизим сайёҳга ижарага машина олишни ёки таксига буюртма беришни таклиф қилади.
Хизматлар орасида меҳмонхоналарда номерларни банд қилиш, аэропортдан ва аэропортгача трансфер, авиачипталар харид қилиш ва кўплаб бошқа сервислар тақдим этилган.
Тежамкорлик мақсадларида фойдаланувчиларга Uzbekistan Pass дисконт карталари таклиф этилади. Унинг эгаларига меҳмонхоналар, кафе ва ресторанлар, маданий-тарихий иншоотларда, шунингдек ўзбекистонлик ҳунармандларнинг сувенирларини харид қилиш ва автомобиль хизматларида чегирмалар тақдим этилади. Мазкур дисконт карта чегирмалари умумий миқдорда 70 фоизгача бўлиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ушбу сервис Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3217-сонли "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантиришга доир дастлабки чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 3514-сонли "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган дастурнинг бир қисми ҳисобланади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси "Тадбиркорлик, инновациялар ва технологиялар йили" доирасида мазкур сервиснинг ишлаб чиқилиши ва йўлга қўйилишига фаол кўмак берди.
Мавзуга оид
13:24 / 21.11.2024
COP29 иштирокчилари иқлимга мос туризмни ривожлантиришга келишиб олди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024