Жамият | 19:00 / 01.12.2018
4820
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик фотомухбир Россиядаги фестивал совриндори бўлди

30 ноябрь куни Москвада Россия спорт журналистикасида фаолият юритувчи ижодкорлар ўртасидаги «Ғалаба энергияси» фестивал-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

18-маротаба ташкил этилган конкурсда ўндан ортиқ йўналишларда энг яхши деб топилган ОАВ ходимларига олтин, кумуш ва бронза медаллари топширилди.

Танловнинг «Хорижий русийзабон ОАВда эълон қилинган энг яхши фоторепортаж» номинациясида ўзбекистонлик Анвар Ильясов ҳам ғолиблар қаторида эътироф этилди. «Жаҳон» ахборот агентлиги фотомухбири нуфузли спорт мусобақаларидан тайёрлаган сифатли фотолавҳалари учун бронза медалига муносиб деб топилди ва шунга мувофиқ учинчи даражали диплом билан тақдирланди.

Маълумот учун, Анвар Ильясов спорт журналистикасида узоқ йиллик тажрибага эга профессионал фотомухбир саналади. У ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги йирик спорт анжуманларини доимий равишда жонли суратлар воситасида ёритиб келмоқда.

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид