Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Акциядорлардан қарздорлик йўқ, компенсация масаласида судлашяпмиз» – Тошкент ёғ-мой комбинати АЖ
Kun.uz Яшнобод туманидаги Тошкент ёғ-мой комбинати ишчиларнинг ҳақи тўланмай тугатиб юборилгани ҳақида суриштирув эълон қилганди. Акциядорлик жамияти вакиллари ушбу материал бўйича муносабат билдирди.
Комбинатнинг акциядорларидан қарздорлиги йўқ, ишчилар даъво қилаётган компенсация тўловлари бўйича юқори инстанция судларига шикоят киритганмиз, демоқда улар.
Яшнобод туманида «Тошкент ёғ-мой комбинати» номи билан машҳур ишлаб чиқариш комбинати ишчиларнинг ҳақи ҳисоб-китоб қилинмай тугатилгани, аммо суд қарори билан қайта тиклангани, ҳақдорларга тўловлар ундириб берилмаётгани ҳақида суриштирув эълон қилинганди.
Кўрсатувда комбинатнинг собиқ ишчилари иш ҳақи ва жамиятнинг акциядори сифатидаги улушларидан дивидент тўлаб берилмагани ҳақида гапирганди.
Тошкент ёғ-мой комбинати тугатувчиси И.Ирназаров ва бош бухгалтери Ваҳобжон Кенжаев ҳолатнинг бошқа тафсилотлари билан бўлишди.
У Тошкент ёғ-мой комбинати акциядорлик жамияти тугатилган вақтда (2025 йил май) ҳеч қандай қарздорлиги бўлмагани ва бу корхонани ихтиёрий тугатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар томонидан тасдиқлангани ҳақида айтади.
Суд томонидан белгиланган қарздорлик корхонанинг 2023-2024 йиллардаги фаолияти даврига мансуб бўлиб, Меҳнат кодексининг 330-моддасига асосан ҳисобланган компенсация ва бу тўловлар бўйича мажбурият жамият тугатилиб, давлат реестридан чиқарилганидан сўнг вужудга келган. Акциядор сифатида улушларида ҳам тугатиш босқичида барча тартиб-қоидаларга амал қилинган, қарздорликлар йўқ, дейди В.Кенжаев.
«Ишчиларга компенсация тўлаш мажбуриятини юкловчи суд қарорларини бекор қилиш бўйича юқори инстанция судларига шикоят киритилган, чунки бу суммалар асоссиз», дейди АЖ вакили.
Kun.uz’га тақдим этилган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 26 мартдаги ҳал қилув қароридан кўринишича, Д.Алданазарова ва бошқалар (Тошкент ёғ-мой комбинати акциядорлари) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Тошкент ёғ-мой комбинати АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг 2023 йил 17 июндаги қарори ва кузатув кенгашининг 2023 йил 19 июндаги (жамиятни тугатиш тўғрисидаги) қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этган.
Мавзуга оид
13:44 / 20.04.2026
10 млрд қарзи билан тугатилган завод: “Тошкент ёғ-мой комбинати”нинг ишчилари чорасиз қолдирилди
22:27 / 07.04.2026
Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланади
18:28 / 07.04.2026
Реновацияда мулкдорларга етказилган ноқулайлик учун қўшимча компенсация тўланиши мумкин
14:15 / 01.04.2026