Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаларига қанча маблағ сарфланади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги ПҚ-2505 сонли Қарори билан тасдиқланган “2016-2020 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари хом ашё базасини, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2716 сонли “2017-2018 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва чуқур қайта ишлаш қувватларини ташкил этишни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги дастурлар доирасида 740,1 млн доллар қийматга тенг 434 та лойиҳанинг амалга оширилиши белгиланган. Шундан:
- 163 та лойиҳа, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини республиканинг мева-сабзавот ва узумчиликка ихтисослаштирилган туманларида ташкил этиш;
- 39 та гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини хом ашёга яқин ҳудудларда ташкил этиш;
- 159 та лойиҳа, экспорт қилиш белгиланган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камералари билан жиҳозланган сиғимлар ташкил этиш;
- 36 та лойиҳа, қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- 37 та лойиҳа бўйича қандолат, алкоголсиз ичимликлар ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Мавзуга оид
15:35 / 07.11.2020
ДХШ лойиҳалари доирасида сармоя киритган тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилиш кучайтирилади
22:31 / 24.01.2019
Ўзбекистонда экологияга оид қандай янги лойиҳалар амалга оширилади?
17:43 / 14.11.2018
2025 йилгача бўлган даврда Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси муҳокамага қўйилди
01:22 / 13.09.2018