Ўзбекистон | 12:16 / 22.05.2018
20292
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Давлат харидлари портали расман ишга тушди

Давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz интернет манзилида расман ишга тушди. Эндиликда порталда давлат харидлари бўйича барча эълонлар ва уларнинг натижалари жойлаштирилади ҳамда давлат харидлари электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтиришга қаратилган электрон аукцион шаклларида ўтказилади. Бу, ўз навбатида, давлат харидларининг очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини таъминлайди.

Фото: xarid.uz


Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида” қонунига мувофиқ давлат харидлари соҳасида ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви агентлиги “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖни давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг оператори сифатида белгилади.

Электрон давлат харидлари бўйича барча битимлар электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тузилади. Шунингдек, “XARID” электрон тизимига биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатасига (ҲКП) гаров маблағларини киритиш орқали битимлар ижросини кафолатлаш амалиёти киритилган.
 
Биржада электрон давлат харидлари масалалари юзасидан (+998 71) 213-33-30 ёки 11-62 телефон рақамлари бўйича  Call-марказ хизмати фаолият юритмоқда.

Мавзуга оид