Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:29 / 21.08.2016
6511
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг Коннектикут штатидаги кечада одамлар ўққа тутилди
АҚШнинг Коннектикут штатида кечага йиғилган одамлар ўққа тутилди. Ҳужум оқибатида 13 киши жароҳат олган.
ABC7 нашрининг маълум қилишича, отишма Брижпорт шаҳарчасидаги уйлардан бирида содир этилган. Камида икки киши уй атрофидаги буталар орасидан одамларни ўққа тутган. Икки киши бошидан, қолганлар эса оёқларидан яраланганлар.
Воқеа тафсилотлари ўрнатилмоқда. Босқинчилар шахси аниқланмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш