Ўзбекистон | 11:00 / 21.02.2026
847
4 дақиқада ўқилади

Ipak Yuli Bank ва Ўзбекистон ФинТех Ассоциацияси аёл тадбиркорлар учун WE FINTECH доирасида e-commerce интенсив тренингини ўтказди

Рақамлаштириш жараёнлари жадаллашиб бораётган шароитда электрон тижорат тадбиркорлик ўсишининг муҳим драйверларидан бирига айланмоқда. Маркетплейслар, рақамли молиявий воситалар ва финтех ечимлари бизнесни кенгайтириш, янги бозорларга чиқиш ва рақобатбардошликни ошириш учун кенг имкониятлар яратмоқда.

Фото: Ipak Yuli Bank

2026 йил 16 февраль куни Ipak Yuli Bank Ўзбекистон ФинТех Ассоциацияси билан ҳамкорликда WE FINTECH дастури доирасида аёл тадбиркорлар учун e-commerce йўналишида интенсив тренинг ташкил этди.

Тадбирда 50 нафар аёл тадбиркор иштирок этди. Уларнинг 15 нафари маҳаллалардан бўлиб, ўз бизнесини эндигина йўлга қўяётган бошловчи тадбиркорлардир.

Тренинг дастури

Тренинг давомида иштирокчилар:

  • маркетплейсларга чиқиш ва улар билан ишлаш бўйича амалий билимларга эга бўлди;
  • савдони оширишда аналитика воситаларидан фойдаланиш усулларини ўрганди;
  • маҳсулот карточкалари ва визуал материаллар яратишда агрегаторлар ҳамда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш имкониятлари билан танишди;
  • networking сессияларида қатнашди;
  • “Teach the Trainer” консалтинг дастуридан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

ESG стратегияси доирасида аёл тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш

Аёл тадбиркорлигини ривожлантириш Ipak Yuli Bank’нинг ESG стратегиясининг муҳим таркибий қисмидир. Банк ижтимоий масъулият тамойиллари асосида аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли ташаббусларни амалга ошириб келмоқда.

Банкнинг халқаро WE Finance Code ташаббусига қўшилиши ушбу йўналишдаги стратегик қадам бўлиб, аёл тадбиркорлар учун молиявий инклюзияни кучайтириш, молиявий саводхонликни ошириш ва иқтисодиётдаги ролини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Tаълим дастурлари натижалари

Ipak Yuli Bank 2023 йилдан буён “Марказий Осиёда Аёллар бизнесда” дастури доирасида 25 та таълим тадбири ўтказди. Умумий ҳисобда 1000 дан ортиқ аёл тадбиркор таълим олди.

Дастур мавзулари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • “Savings Game”, “Micro Business Game”, “Cash Flow Game”;
  • Мобилография ва рақамли маркетинг;
  • Шахсий брендни ривожлантириш;
  • Лидерлик ва мувозанат;
  • Молиявий менежмент асослари;
  • “Рақамли технологияларга ўтиш”.

Лойиҳанинг асосий мақсади — аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш ва таълим олишда тенг имкониятлар яратишдир.

Молиявий қўллаб-қувватлаш кўрсаткичлари

Бугунги кунга қадар Ipak Yuli Bank томонидан аёллар тадбиркорлигига оид 7 022 та лойиҳа молиялаштирилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 1,18 триллион сўмни ташкил этади.

Ушбу ташаббуслар натижасида 5 000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Бу кўрсаткичлар Ipak Yuli Bank’нинг ESG стратегияси доирасида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашдаги изчил ва тизимли ёндашувини тасдиқлайди.

Банк ҳақида

Ipak Yuli Bank 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 2,5 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатади. Банк чакана, корпоратив ва инвестицион маҳсулотларнинг кенг доирасини таклиф этади, 5 миллиондан ортиқ карталарни муомалага чиқарган ҳамда 900 дан ортиқ банкомат ва 20 000 POS-терминалдан иборат инфратузилмага эга.

Банк рақамли трансформация ва барқарор ривожланишга алоҳида эътибор қаратади, ESG тамойилларига амал қилади ҳамда ISO 9001 ва ISO 14001 халқаро сертификатларига эга. Акциядорлар қаторида DEG ва Triodos Investment Management мавжуд.

Банкнинг ишончлилиги Fitch (B) ва Moody’с (B1) халқаро рейтинглари ҳамда ADB Савдо ва Таъминот Занжири Молия дастури (TSCFP) доирасидаги Confirming Bank мақоми билан тасдиқланган. Сўнгги йилларда Ipak Yuli Bank маркетинг, рақамли инновациялар, карталар эмиссияси ва барқарор ривожланиш йўналишларида Visa, Mastercard, Uzcard ва Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (EBRD) томонидан бир қатор халқаро мукофотларга сазовор бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид