Янги бренднинг марказида “Think Big / Катта мақсадлар сари” платформаси турибди. У нафақат маркетинг шиори, балки банкнинг янги фалсафаси — мижозларнинг амбициялари ва уларнинг орзуларига етишишида ҳамроҳ бўлиш тамойилини ифода этади.

“Биз учун ребрендинг — бу шунчаки логотип ёки корпоратив услубни янгилаш эмас. Биз учун бу — янги мақсадлар, янги интилишлар. Бу — замон билан ҳамнафас эканимизнинг, янада катта, янада дадил ва юқори марраларга интилаётганимизнинг манифести.

Янги услубий ўзгаришларимиз бизга мижозларимизга янада яқинроқ бўлиш имконини беради. Чунки биз биламиз: бугунги кундаги реал вазиятларда, мижозларимиз — ишбилармонлар бўладими ёки жисмоний шахслар — уларга яқинда турган, қўрқмай ва иккиланмай мурожаат қилиш мумкин бўлган банк керак. Шунчаки банк эмас — ҳақиқий ҳамкор. Биз учун бу ребрендинг — ана шу манифестнинг ўзи. Катта мақсадлар йўлида! Шундай одамлар учунки, улар амбицияга эга, хоҳ у бизнесда бўлсин, хоҳ шахсий ҳаëтда — улар ишонч билан билишсинки, биз уларнинг ёнидамиз. Барча ташаббусларида уларни қўллаб-қувватлаймиз, ҳамиша очиқ, ҳалол ва шаффоф бўламиз. Ҳеч қандай қўрқувсиз. Молия сектори кўпинча одамларга ноқулайлик туғдирадиган, тушуниш қийин бўлган соҳалардан бири эканини яхши тушунамиз. Биз эса аксинча — мижозларга яқинлашишни, соддалашишни хоҳлаймиз.

Эътиборимизни маҳсулотларга эмас, мижозларга қаратишни танладик. Шундагина ҳар бир мижоз ҳаëтига, унинг одатлари ва эҳтиёжларига мос келадиган ечимларни таклиф қилиш мумкин бўлади. Мижоз биздан нимани кутса — айнан шуни олсин”, дейди банкнинг маркетинг бўлими раҳбари Нана Мардоян.

Ipak Yuli Bank фаолиятини 1990 йилда Ўзбекистон мустақиллик остонасида биринчи хусусий банк сифатида

















