Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzCard SMS хабарномалари ва Telegram бот обунаси нархи ошади
Жорий йил 1 мартидан бошлаб Beeline, Humans, Perfectum, Ucell, Mobiuz ва UzMobile операторлари абонентлари учун 5800 рақамидан юборилган ҳар бир SMS нархи 84,2 сўмдан 168,4 сўмга кўтарилади.
Фото: Getty Images
1 мартдан бошлаб UzCard карталари орқали SMS хабарномалар таърифи 84,2 сўмдан 168,4 сўмга ошади. Бу ҳақда ушбу хизматни кўрсатувчи Play Mobile компанияси хабар берди.
Қайд этилишича, SMS-хабарнома хизматлари нархлари 2019 йилнинг июл ойидан бери ўзгармаган, аммо SMS-трафик ҳажми 75 фоизга ошган ва дастурий-аппарат мажмуасига хизмат кўрсатиш харажатларини сезиларли даражада қимматлаштирган.
“Хизматлар нархига ташқи иқтисодий омиллар – электр энергияси нархининг 100 фоизга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 68 фоизга ва алоқа операторлари томонидан ундириладиган битта SMS ўртача нархи 300 фоизга ошиши ҳам таъсир кўрсатди”, дейилади компания хабарида.
Шу билан бирга UzCard карталарини Telegramʼда кузатиш имконини берувчи CardXabar Telegram боти нархи ҳам қимматлашади. Шу пайтга қадар ботдан ойига 1 000 сўм тўлов билан фойдаланиш мумкин эди. 1 мартдан бошлаб энг арзон Start пакети (250 тагача хабар) учун 5 минг сўм, энг қиммат Infinite пакети (20 мингтадан кўпроқ хабар) учун 500 минг сўм тўлаш керак бўлади.