Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соатига 41,7 млн доллар: Эронга қарши уруш АҚШга қанчага тушяпти?
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, урушнинг дастлабки олти куни 11,3 млрд долларга тушган бўлса, кейинги ҳар бир кун учун 1 млрд доллардан сарфланган – бу соатига 41,7 млн долларга тўғри келади.
Фото : AAA /
АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси Америка бюджетига 27 млрд доллардан ортиқроққа тушди, деб хабар бермоқда ОАВ Пентагон маълумотларига таяниб.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, урушнинг дастлабки олти куни 11,3 млрд долларга тушган бўлса, кейинги ҳар бир кун учун 1 млрд доллар сарфланган – бу соатига 41,7 млн долларга тўғри келади.
Ушбу ҳисоб-китобларга ҳарбий кучларни жойлаштириш ва ҳарбий техникаларни алмаштириш каби харажатлар киритилмаган.
Экспертларнинг қайд этишича, операция харажатлари дастлаб тахмин қилинган кўрсаткичдан аллақачон ошиб кетган ва ошишда давом этмоқда.