Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
21 июлдан иссиқ сув ва иссиқлик тизими учун тарифлар ошади
«Тошиссиққуввати» ишлаб чиқариш бирлашмаси унитар корхонаси томонидан Тошкент шаҳрида 21 июлдан иссиқ сув ва иссиқлик тизими учун янгиланган тарифлар жорий этилди. Бу ҳақда корхона сайтида хабар берилган.
Янги белгиланган нархларга кўра, пойтахтда бир кубометр иссиқ сув учун ҳисоблагич бор ҳолатда 3915,90 сўм тўланади. Эски тарифга мувофиқ мазкур нарх 3736,92 сўмни ташкил этарди.
Ҳисоблагичларсиз эса пойтахт аҳолиси 1 кубометр иссиқ сув учун 15292, 52 сўм тўловни амалга оширишади. Илгари бу нарх 14593,56 сўмни ташкил этарди.
Марказий иситиш тизими учун бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1323,86 сўмни ташкил этмоқда.
Аввалроқ 21 июлдан совуқ сув тарифи ошиши ҳақда маълумот берилган эди.
Мавзуга оид
14:30 / 11.12.2025
Корхоналарда иссиқлик хўжалигини юритиш бўйича янги меъёрлар жорий этилади
18:57 / 06.11.2025
Тошкентда иссиқ сувдаги занг ҳолатлари текширилади
17:43 / 28.10.2025
Тошкентда иссиқ сув таъминотининг янги тарифлари эълон қилинди
20:13 / 27.10.2025