Ўзбекистон | 14:40 / 21.01.2020
28373
2 дақиқада ўқилади

«Раҳбарлар ҳаммамиз қотган нон есак ҳам одамларга ўзимиз ўрнак бўлолсак, ўзгариш бўлади» — Президент яна коррупцияга қарши кураш ҳақида

Бугун, 21 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда иштирок этаётган президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ижтимоий соҳага бюджет томонидан берилаётган маблағларнинг талон-торож қилинаётганига эътибор қаратди ва яна бир бор коррупцияга қарши кураш ҳақида гапирди.

«Ижтимоий соҳага бюджет тоонидан берилаётган маблағлар талон-торож қилинмоқда. Биз яқинда Иқтисодиёт университетидаги энг катта коррупционерни ишдан бўшатдик. Унинг ўрнига ўзим билган кишини қўйдим. 

У ерда ўқитувчиларнинг 60 фоизи аттестациядан ўта олмади. 60 фоиз. Тасаввур қилинглар, кимлар болаларимизга дарс берган.

Иккинчи томони, 60 аттестациядан ўтмаган ўқитувчиларнинг ўрнига тайёр кадр борми-йўқми? Минг афсуски, йўқ.

Такрор айтаман, ҳурматли сенатор ва депутатлар, раҳбарлар, коррупцияни йўқ қилиб, ҳаммамиз қотган нон есак ҳам ўзимиз ўрнак бўлолсак, кескин ўзгариш бўлади. 

Биз ўзимиз қўш-қўш қилиб яхши машиналар минсак, 4 қаватли уйлар қилиб юрсак ҳеч қачон мақсадларимизга етолмаймиз.

Биз раҳбарлар намуна бўлолсак ҳаммаси яхши бўлади», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид