Ўзбекистон | 11:12 / 28.08.2023
13522
1 дақиқада ўқилади

1 сентябрдан кўп квартирали уйларда ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар текширилади 

Кўп квартирали уйларда зилзилабардошликка таъсир қиладиган конструкциялар аниқланади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

“Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

сейсмик фаол зонада жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар;

кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришлар аниқланади.

Аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади. 

Сейсмик хавфсизлиги II–IV тоифадаги қурилаётган ёки мавжуд объектларнинг конструкциясини ўзгартириш (қаватлар сонини ўзгартириш, ёнма-ён қуриш, устига қават қуриш) бўйича қурилиш ишларини бошлашга фақат лойиҳанинг ўзгартирилган шаҳарсозлик ҳужжатлари қайта экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса олингандан сўнг рухсат этилади.

Мавзуга оид