6 ойда билими ва кўникмаси етишмаган 37 нафар туман ва шаҳар ҳокими алмаштирилган
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда қобилиятни аниқлаш, ўқитиш, ишини яхши йўлга қўйишга ўргатадиган яхлит тизим бўлмагани учун, айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Маълум қилинишича, ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис, 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилган.
Масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликлар асосий сабабларидан бири бўлаётгани айтилди.
Таъкидланишича, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тайёрланди. Йиғилишда қонун билан белгиланаётган янги тизим ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Биринчи йўналиш – давлат идораларига ишга қабул қилиш очиқ-ошкора тизими жорий этилади. Сўровларда иштирок этган 50 минг аҳоли 19 минг нафари (ёки 38 фоизи) давлат тизимига ишга киришда шаффофликни ошириш лозим, деган фикрни билдирган.
Шу муносабат билан йил якунигача:
- барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;
- бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;
- очиқ танлов орқали номзод билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.
Мавзуга оид
18:02 / 16.09.2024
Ўзбекистонда илк бор раҳбарликка тайёрлайдиган қўшма таълим дастури иш бошлади
11:41 / 13.09.2024
Яна учта вазирликнинг 100 дан ортиқ бошқарув ходимлари тадбиркорлик қилиши маълум бўлди
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
15:06 / 09.09.2024