Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пора билан ушланган бош мутахассис қочмоқчи бўлди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси тезкор тадбирда 1 500 доллар билан ушланди. У қўлга олиш жараёнида қочишга уринган. Бироқ тезкор ходимлар томонидан ушлаб қолинган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида коррупцион ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи МЧЖ раҳбаридан 1 500 доллар олганда ушланган.
Вазирлик бош мутахассиси қўлга олиш жараёнида қочишга уринган. Бироқ тезкор ходимлар томонидан ушлаб қолинган.
Аниқланишича, у Юнусобод туманидаги 6 та уйга хизмат кўрсатишни бир МЧЖдан иккинчи МЧЖга ўтказиш ҳақидаги уй-жой мулкдорлари имзолаган далолатномаларни “Менинг уйим” платформасидан рўйхатдан ўтказиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 2 200 доллар сўраган. У бу ишларни ўзининг мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни режалаштирган.
Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мавзуга оид
08:48 / 04.04.2026
Тошкентда банк ходими 10 минг доллар пора билан ушланди
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
09:48 / 23.03.2026