Саакашвили озодликка чиқарилди
Киевнинг Печера туман суди прокуратуранинг Михаил Саакашвилига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғи белгиланиши ҳақидаги сўровини рад этди ва уни Украина олий радаси депутатлари гуруҳи кафиллиги остида озодликка чиқарди.
10 декабрда Киевда навбатдаги марта Украина президенти импичменти талаб қилинган намойиш бўлиб ўтди. Акцияни Саакашвилининг “Янги кучлар ҳаракати” партияси тарафдорлари ташкиллаштиришган. Улар, шунингдек, Саакашвили ушлаб турилган тергов изолятори олдида сиёсатчининг зудлик билан озод этилишини талаб қилиб, намойиш ўтказишган.
Саакашвили 5 декабрда жиноий ташкилотлар иштирокчиларига кўмак бериш ва уларнинг фаолиятини яшириш иши бўйича қўлга олинганди. Бироқ у тарафдорлари томондан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қўлидан чиқариб олинган.
Саакашвили шундан кейин 8 декабрда кечки пайт ушланиб, Украина хавфсизлик хизмати изоляторига олиб келинган.
Саакашвили суддан кейин президент бўлиш иштиёқи йўқлигини айтди.
“Менда президент бўлиш иштиёқи йўқ”, деб айтган Саакашвили суд қароридан кейин тегишли саволга жавобан.
У, шунингдек, Украина ҳукумати билан курашишни давом эттиришини ва “тизимни ўзгартиришга ҳаракат қилишини” айтган.
Саакашвили мухолиф сиёсатчиларни бирлашишга чақирди. “Келинг бирлашамиз ва бизни йўқ қилишга бошқа уринишлар бўлмайди”, деб айтди сиёсатчи.
Мавзуга оид
12:17 / 13.11.2024
Киев ЕПни Россиядан болаларни қайтаришда ёрдам беришга чақирди
10:13 / 11.11.2024
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024