Россия Бош прокуратураси Березовский, Литвиненко ва Скрипаль ишини ўзаро боғлади
Россия бош прокурори ўринбосари Саак Карапетяннинг маълум қилишича, Сергей Скрипаль, Борис Березовский ва Александр Литвиненко иши битта сценарий бўйича юритилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.
«ГРУ собиқ зобити Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши ҳақидаги хабарлар туфайли Россияга қарши кампания Британия ҳукумати томонидан провокацион сценарий бўйича юритилмоқда. Худди шундай ҳолат Россия Федерациясига 2003 йилнинг ёзида Лондонда Борис Березовскийга уюштирилган суиқасд ва 2006 йилнинг ноябрида Буюк Британияда Александр Литвиненконинг вафот этиш бўйича вазиятларда ҳам кузатилганди», - дея айтиб ўтди Карапетян.
Унинг таъкидлашича, барча учта ҳолатда ҳам провокациялар субъекти сифатида Россияда оғир жиноятларни содир этганлик учун таъқибда бўлган шахслардан фойдаланилган.
«Барча уч ҳолатда Россия махсус хизматлари томонидан Буюк Британия ҳудудида заҳарловчи моддалар қўлланилишига доир асоссиз айбловлар ёмғири ёғдирилганди, шу сабабдан Россияга қарши санкциялар қўллаш лозимлиги бўйича баёнотлар берилди», - дея қўшимча қилиб ўтди Карапетян.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаль ўзига келгани ва гапира бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
00:35 / 24.11.2024