Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливандаги чиқиндилар муаммоси туфайли норозилик намойиши бўлиб ўтди
Ливан пойтахти Байрут шаҳрида полиция ва намойишчилар ўртасида жиддий тўқнашув бўлиб ўтди ва 15 киши жароҳатланди.
Маҳаллий ОАВда ёзилишича, полициячилар намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган.
Полиция ҳукумат саройи ва парламент биносига ёриб киришга уринган намойишчиларни қўлга олган.
"Баъзи чиқиндиларни қайта ишлаб бўлмайди", деган ёзувли плакатни кўтариб олган намойишчилардан бири. Бу плакатда ливанлик сиёсатчилар сурати туширилган.
Бу тартибсизликлар 1 ой олдин мамлакатдаги энг катта чиқиндихона ёпиб қўйилгани билан боғланмоқда.
Ҳукумат шаҳар кўчаларини тозалаш ва чиқиндиларни йўқ қилиш муаммосини ҳал қила олмаётгани сабабли одамлар кўчаларга чиққан.
Бутун ёз давомида чиқиндилар шаҳар кўчаларида ёқилган ва ҳавога ўткир ҳидли моддалар тарқалган.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
09:05 / 20.06.2026