Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда қулликка маҳкум қилинган қирғизистонлик оила қутқариб қолинди
Қирғизистонлик оила Қозоғистонда қулликдан қутқариб қолинди. Бу ҳақда “Замондош” ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, 2015 йилнинг 2 июль куни Қирғизистон фуқароси М.Н. рақифаси ва уч нафар вояга етмаган фарзанди билан Қозоғистоннинг Олмаота вилоятига ишлагани боради. Унга чорвага қарагани учун ойига юз минг тенге маош олишини ваъда қилишади. У ерда уни Ибрагим исмли киши билан таништиришади. Ибрагим унга ойига 60 минг тенгегача беришини айтади. У беш ой давомида чорва боқади. Ҳомиладор хотинини эса эртаси кунданоқ сут соғувчиликка ёллашади. Болаларни эса уйга қамаб қўйишади. Ўтган давр мобайнида унга 30 минг тенгегина тўлашади.
Маълум қилишларича, у синглисининг дафн маросимини баҳона қилиб, Олмаотага боради. У ерда “Замондош” ассоциациясининг вакили билан учрашади ва ИИВ вакиллари ёрдамида ватанига қайтишга муваффақ бўлади.
Мавзуга оид
20:09
БМТ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон тайёрлаган резолюцияни қабул қилди
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
18:03 / 19.05.2026
Қирғизистонда санкциялар таҳдиди туфайли 50 та корхона тугатилди
14:16 / 15.05.2026