Спорт | 14:45 / 20.12.2015
11141
1 дақиқада ўқилади
Криштиану Роналду ливанлик етим бола Ҳайдар билан кўришди
Ёдингизда бўлса, ўтган ойда Криштиану Роналдунинг Бейрутда содир бўлган бомба портилаши натижасида ота-онасидан айрилган Ҳайдар исмли ливанлик етим бола билан кўришиши белгиланган эди.
Ҳайдар ота-онасидан айрилишига сабаб бўлган портлаш оқибатларини бартараф этиш мақсадида олиб келинган касалхонада орақасида “Ronaldo 7” ёзуви туширилган Реал Мадрид футболкасида суратга олинган.
Мана энди бир ойдан ўтгач, улар Реал Мадрид томонидан уюштирилган тадбирда кўришдилар.
Ҳайдар қаҳрамони билан кўришганида ўзининг ҳисларини ушлаб тура олмаганига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.
Дарҳақиқат, жуда ҳам таъсирли. Ҳар икки томон ҳам яхши ўйин кўрсатди.