Жаҳон | 20:19 / 11.01.2016
6327
1 дақиқада ўқилади

1,5 ой ичида Россия самолётлари Сурияда 153та аҳоли пунктини жангарилардан озод қилди

Фото: Reuters

2015 йилнинг декабрь ойи бошидан буён Россия Ҳаво-космик кучлари самолётлари амалга оширган амалиётлар эвазига Сурия ҳудудидаги 150дан ортиқ аҳоли турар жойи ИШИД жангариларидан озод қилинган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига асосланиб, РИА Новости нашри хабар тарқатган.

"2015 йилнинг декабридан буён Россия самолётлари воситасида Ҳалаб, Латақия, Раққа, Ҳомс ва Ҳама ҳудудларидаги 153та шаҳар ва қишлоқлардан жангарилар қувиб чиқарилган. Ўтган йилда 134та, янги йилда 19та объект", дейди Россия Бош штаби генерал-лейтенант Сергей Рудской.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид