Ўзбекистон | 09:21 / 22.04.2016
25826
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат юридик университетида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловига бағишланган амалий семинар ўтказилди

Тошкент давлат юридик университети томонидан ташкил этилган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларига бағишланган амалий семинарда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, Юнусобод туман комиссияси ва ишчи гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ходимлари ҳамда Давлат бошқаруви академияси мутахассислари иштирок этди.

Семинарда Тошкент давлат юридик университети ректори Е.Каньязов ҳам қатнашди. Айтиш мумкинки, бугунги кунда маҳалла тузилмаси илгариги маҳаллий ҳокимият органлари зиммасида бўлган 30 дан ортиқ вазифани бажариб, ҳуқуқий-демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишда фаол иштирок этмоқда.

Жорий йилги сайловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 9 минг 764 нафар фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 99 мингдан зиёд маслаҳатчиси сайланади.

Семинарда фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловига кўмаклашувчи комиссияларнинг вазифалари ҳамда ишчи гуруҳ фаолияти, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишнинг қоидаларига доир маълумотлар берилди.

Мавзуга оид