Ўзбекистон | 09:13 / 28.04.2016
17740
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоятида 660 нафар раис ва уларнинг 6 мингдан зиёд маслаҳатчиси сайланиши режалаштирилган

Қашқадарё вилоятида ҳам фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия ва ишчи гуруҳлар томонидан бу жараённинг ошкоралик ва тенглик тамойиллари асосида ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида сайловолди тушунтириш-тарғибот тадбирлари, семинар-йиғилишлар ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритилмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Вилоят бўйича 660 нафар раис ва уларнинг 6 мингдан зиёд маслаҳатчиси сайланиши режалаштирилган. Маҳаллалар фаолиятидаги бу муҳим тадбирга тайёргарлик ишларида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қарши шаҳар комиссияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бўлажак сайловда Қарши шаҳрида 62 нафар раис ва уларнинг 930 дан ортиқ маслаҳатчиси сайланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид